...
МЕНЮ
ONLINE TV

Huawei корпорацияси асосчисининг қизи Канадада ҳибсга олинди


20:35, 11.12.2018 Олам
 4 119

Мэн Ваньчжоу Вашингтоннинг Эронга қарши савдо санкцияларини бузганликда гумон қилинмоқда.

Huawei Хитой технология корпорацияси асосчисининг қизи, корпорация топ-менежери Мэн Ваньчжоу АҚШ талабига кўра Канадада ҳибсга олинди. Бу ҳақда Канада Адлия вазирлиги хабар берган.
 
Компания вице-президентларидан бири ҳисобланувчи Мэн Ваньчжоу Вашингтоннинг Эронга қарши савдо санкцияларини бузганликда гумон қилинмоқда. Канада Адлия вазирлиги вакилининг ахборотига кўра, Мэн Ваньчжоу 1 декабрь куни қамоққа олинган. У АҚШга экстрадиция қилиниши айтилмоқда.
 
“The New York Times” нашри хабарига кўра, молиявий директорнинг ҳибсга олиниши АҚШ Президенти Дональд Трамп ва ХХР етакчиси Ци Зин Пиннинг Буэнос-Айресдаги учрашуви пайтида амалга оширилганлиги айтилмоқда. Ушбу учрашувда икки етакчи давлатлар ўртасидаги тижорий тўқнашувда 90 кунлик танаффус ҳақидаги қарор қабул қилинди.
 
Расмий вакилнинг сўзларига кўра, ҳибс “АҚШга экстрадиция қилиш учун” амалга оширилди, лекин Мэннинг шахсий талабига кўра, қўлга олиниш сабаби ошкор этилмаяпти.
 
Huawei компанияси эса айбловлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслиги ва Мэн томонидан содир этилган қоидабузарликдан хабардор эмаслигини таъкидламоқда. Компания Канада ва АҚШ ҳуқуқий тизимлари охир-оқибат адолатли хулосага келишига умид билдиряпти.
 
Аммо, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ҳукумати аллақачон Қўшма Штатлар ва Канадага нисбатан қатъий позициясини эълон қилганини айтди ва ҳибсга олиш сабабларини зудлик билан изоҳлаган ҳолда, маҳбусни озод қилишни талаб қилмоқда.
 
“Биз, шунингдек, унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилишини таъминлашни талаб қиламиз”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги талабида.
Феруза Ходжаева

Теглар:Huawei Мэн Ваньчжоу Канада Хитой АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!