...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентлар эмас журналистлар “Йил одами” бўлди


20:15, 11.12.2018 Олам
 3 141

Рўйхатни саудиялик марҳум журналист Жамол Қошиқчи бошчилик қилди.

Ўз қарашлари ва ҳақиқат ортидан қувувчи журналистлар бир ном билан айтганда “The Guardian” (қўриқчи, посбонлар) “Time” журналига кўра “Йил одами” номинациясига муносиб кўрилди.
 
Унвон дунё бўйлаб бир нечта журналистга насиб қилди. Рўйхатни саудиялик марҳум журналист Жамол Қошиқчи бошчилик қилди. Нашр агар унинг умри давомидаги фидокорона меҳнати бўлмаганда эди журналист ўлими бу қадар шов-шувга сабаб бўлмаслигини қайд этган.


 
“Унинг ўлими кулиб турувчи шаҳзоданинг асл табиатини кўрсатиб берди”, деб таъкидланади. Бунда Жамол Қошиқчи қотиллиги Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон томонидан буюртирилгани ҳақидаги тахминларни инобатга олинган.
 
Қошиқчидан ташқари “Rappler” нашри бош муҳаррири Мария Рессани ҳам “қўриқчилар” рўйхатига киритилган. У Филиппиндаги тузум шароитида яшаётган фуқаролар ҳаётини ёритиб боради. Айни вақтда Рессага фирибгарлик айби қўйилган ва 10 йилга қамалиши мумкин.


 
“Йил одами”га Американинг “Capital Gazette” нашри ҳам киритилган. 2018 йил июнь ойида қуролланган ёш йигит газета офисини ўққа тутганди. Воқеада беш нафар журналист ҳалок бўлган.
 
Шунингдек, “Reuters” агентлигининг Мьянмада давлат сири ҳақидаги қонунни бузганлик учун 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган журналистлари Ва Лоне ва Кьяу Со Оо ҳам ушбу номинацияга лойиқ кўрилди.


 
“Йил одами” унвонини олишга асосий даъвогарлар орасида Россия, АҚШ ва Жанубий Корея президентлари Владимир Путин, Дональд Трамп ва Мун Жэ Ин, Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашувини тергов қилаётган махсус прокурор Роберт Мюллер ва яна бошқалар бор эди.
 


Маълумот учун, 2017 йилда “Йил одами” номинациясига The Silence Breakers (Сукунат бузувчилари) бирлашмаси фаоллари муносиб кўрилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Йил одам Жамол Қошиқчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!