...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қалампирнинг фойдаси кўпми ё зарари?


21:03, 11.12.2018 Бу қизиқ
 18 949

Қалампир нафақат истеъмолчилар, балки шифокорлар, косметологлар томонидан ҳам қадрланади.

Қизил қалампир нафақат фойдали, балки тиббий, шунингдек, косметик хусусиятларга эга бўлган маҳсулот ҳисобланади. Олимлар гигиеник муаммоларни бартараф этишда қизил қалампирлардан меъёрида фойдаланишни маслаҳат беришади.
 
Қизил қалампир Жанубий Америкада ўстириладиган энг яхши маҳсулотлар қаторида туради. Бу ерда бошқа озиқ-овқатлар қатори шоколадга ҳам қалампир қўшилади. Чунки, у депрессиядан қутқарувчи воситалардан биридир.
 
Қалампир ўлим хавфини 14 фоизга қисқартиради. Бунга саратон, нафас, юрак, қон-томир тизимидаги касаликларни мисол қилиб келтириш мумкин. Унинг таркибида 12 хил витамин ва 10 хил микро ва макро элементлар мавжуд.
 
Қалампирнинг барча турлари танадаги калорияни парчалаш хусусиятига эга. Овқатни тез ҳазм бўлишига ёрдам беради. Шу сабабли уни таом билан биргаликда истемол қилиш ортиқча вазндан азият чекадиган инсонларга кўпроқ фойда келтиради. 
 
Қалампирнинг табобатдаги фойдали хусусиятлари қуйидагича:
  • оғриқни енгиллаштиради;
  • совуқдан ҳимоялайди;
  • беморни ҳушига келтиришда, нафас олишни нормаллаштиришда, таъм билиш сезгиларини қайтаришда биринчи ёрдам сифатида қўлланилади.
 
Қизил қалампирни уй шароитида қайнатиб, сувини соч илдизларига суртиш тавсия қилинади. Бунда толалар мустаҳкамланади, соч тўкилиши камаяди.
 
Қалампирни кўп истеъмол қилиш қуйидаги ҳолатларда тавсия этилмайди:
  • ошқозонда яра бўлса;
  • жигар ёки буйраклар касалланган бўлса;
  • тана диабет билан курашаётган бўлса;
  • аллергияга мойиллик кузатилганда;
  • узоқни кўриш билан муаммолар юзага келганда.
 
Қалампирни меёридан ортиқ истеъмол қилиш оғиз ва томоқ шилиқ қаватини шикастлайди. У кўзга тегиб кетгудек бўлса, анча вақтгача ачишиш, ёшланиш ва хира кўришга сабабчи бўлади. Бироқ овқатланиш жараёнида кам миқдорда истеъмол қилиш иштаҳани очиш билан бир қаторда, ҳазм фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олади. 
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Қалампир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!