Хонанда Нилуфар Усмонова иштирокидаги “Қалампирмунчоқ” кўрсатувини сайтимизда ёки Youtube.com орқали томоша қилишингиз мумкин.
Нилуфар Усмонова – шартаки, ўйлагинини гапирадиган хонанда. Кўпчилик буни унинг Юлдузнинг қизилигига, эрка, таннозликка йўйиши мумкин. Бироқ хонандадаги дангалчилик ортида таннозлик эмас, ҳақиқатни айтишга ундайдиган куч ётади.
Аввалроқ, “Қалампирмунчоқ” кўрсатувининг галдаги сони меҳмони хонанда Нилуфар Усмонова бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Мана, 3 йилдан кўп вақт ўтдики, Нилуфар Усмонова ТВ ва радиолардан йироқда. Қўшиқ ва клипларини фақатгина интернет орқали тақдим этиб келаётган хонанданинг йиғилиб қолган гаплари кўп. У бугунги санъат ҳақида гапирар экан, ҳозирги санъаткорлар қаторида эмаслигига, бугунги санъат анча лойқаланиб кетгани ва бу лойқаланган санъатда ўзи йўқлигидан хурсанд бўлишини айтди.
“Қанчадан-қанча санъаткорлар кўчада билганини қилиб юрибди. Уларни деб ҳамманинг номи қора бўляпти, одамлар қўлини бигиз қилиб кўрсатяпти”, дейди хонанда.
Хонанда бугунги санъаткорлар билан муносабати ҳақида гап очилганда, ҳамма билан яхши алоқада эканини, бироқ қўшиқларини тингламаслигини айтар экан, Муниса Ризаева билан муносабатларига ҳам тўхталиб ўтди.
“Муниса билан ҳеч қачон дўст бўлмаганмиз. Мен у қизни яхши танимайман ҳам. Халқнинг санъаткори, ишлаяпти, қўшиқ айтяпти, пул топяпти, асал билан қанд олиб есин. Ҳамма биринчи чиққанда ўзини кўрсатгиси, уни-буни гапириб кўргиси келади. Айтишади-ку “Кеча келдим югуриб, нени берай суғуриб”.
Нилуфар Усмонова ижтимоий тармоқлардаги сўзлашувлари, унга жойлайдиган суратлари ва видеолари ҳақида гапирар экан, ножўя иш қилмагани, видеоларига бўлган танқидларни қабул қила олмаслиги, ёмон изоҳ қолдирганларни саҳифасидан ўчириб юборишини ёки уларга ҳам ҳақоратли сўзлар билан жавоб ёзишини очиқ айтди.
Хонанда Нилуфар Усмонова иштирокидаги “Қалампирмунчоқ” кўрсатувини сайтимизда ёки Youtube.com орқали томоша қилишингиз мумкин.