4 йилдан сўнг Нилуфар Усмоновага ТВ ва радио эфирларида чиқиш имконияти берилди.
Сайтимизнинг ишончли манбаларининг хабар қилишича, 13 июнь куни хонанда Нилуфар Усмонова (Нилуфар Ҳакимова)га Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида концерт-томоша бўйича фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи АА0045 рақамли лицензия берилган.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Нилуфар Усмонованинг онаси Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага ҳам радио ва ТВ эфирларидаги 10 йиллик тақиқ олиб ташланиб, хонандага йўл очилган эди.