...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Овора бўлиб кавламанглар” – Юлдуз ҳожи она рақси билан боғлиқ танқидларга жавоб қайтарди


11:10, 02.08.2018 Шоу-бизнес
 35 873

Юлдуз Усмонова ўзи ҳақидаги танқидларнинг барчасига табассум билан жавоб қайтарди.


 

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова айни дамда АҚШда. Хонанданинг канадалик рэпер Drake’нинг “Kiki challenge” қўшиғига автомобиль билан бирга ҳаракатланиб рақсга тушгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳатто, ҳафта мавзусига айланди, десак муболаға бўлмайди. Юлдузни обдон қораладилар, тарбиясизга чиқардилар. Унинг шахсий ҳаёти, Ҳожи она эканини ҳам четлаб ўтмадилар. Хонанда эса бундай танқидларнинг барчасига табассум билан жавоб қайтарди. Мурожаат аввалида Усмонова набирали бўлиши муносабати билан билдирилаётган табрикларга ташаккур айтди.

“Раҳмат табриклар учун. Янги келган меҳмон билан Нилуфархонни табриклаш керак, лекин мени табриклашяпти. Мен ҳаммага шу ердан туриб миннатдорлик билдирмоқчиман.

Мен ҳаммага яхши кайфият бағишлаб, шуни айтмоқчиман: ҳаётдан мамнун бўлишни ўрганиш керак, ҳамма жойни кавлайвермасдан. 35 йилдан бери саҳнада бўлсам, 35 йилдан буён “Kiki” қилиб ўйнаб ётибман. Стадионда 30-40 минг одам йиғилса, улар учун ҳам ўйнаймиз, биров бир нарса демайди. Ҳожи она! Ҳожилигимизни Аллоҳ қабул қилса, Ўзи билади. Мақомни уёққа даъво қиласизлар. Ҳаётни берган бўлса, яшаш керак. 30 йилдан бери ўйнаётган бўлсам, бундан кейин ҳам ўйнайман. Менимча, бу қўшиқни репертуаримизга ҳам қўшамиз.

Ҳаётдан мамнун бўлинглар. Бунчалик негатив бўлиш керак эмас. Қаранглар, ҳеч қаерингиз оғримаяпти, сиз яшаяпсиз ва саломатсиз. Демак, рақсга тушишни яхши кўришингиз керак. Мен насиб этса, бутун умрим давомида “Kiki”га ўйнайман. Чунки, мен ҳаётимдан розиман. Сизларни яхши кўраман. Шунинг учун овора бўлиб аччиғи келади, деб ўйламанглар”, дейди Юлдуз Усмонова. 

Теглар:Юлдуз Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!