Юлдуз Усмонованинг машина олдида рақс тушган видеоси интернетда яшин тезлигида тарқалди.
Видеода Юлдуз Усмонованинг машинадан тушиб, сўнгра айни вақтда тренд даражасига кўтарилган “Kiki challenge” қўшиғига рақс тушаётгани тасвирланган. Албатта, хонанданинг рақси ҳам замонавий, ёшларбоп. Таъбир жоиз бўлса айнан диско йўналишида ва бундай рақслар борасида 55 ёшли Усмонованинг етарлича тажрибаси борлиги сезилиб турибди.
Маълумот ўрнида, “Kiki challenge” янги замонавий флешмоб ҳисобланиб, уни бажариш учун ҳаракатланаётган машина билан бирга юриб, рақсга тушиш керак бўлади. “Kiki challenge” қўшиғи канадалик рэпер Drake томонидан ижро этилган.
Ҳозирда Юлдуз Усмонованинг бу рақси унинг барча мухлисларини ҳайратга солмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари гоҳ Ўзбекистон халқ артистининг бундай ҳаракати ўзбекчиликга тўғри келмаслигини ёзса, айримлари санъаткорнинг рақсида ҳеч қандай негатив ҳолат кўринмаётганини айтади.
Интернетда баҳсга киришаётганлар орасида эса хонанданинг бу хатти-ҳаракатларидан тарбия ахтаришга уринаётганлар ҳам бор.