“Ўзбекконцерт” эса осмондаги юлдузларни халқнинг остонасигача олиб боряпти, ҳақиқий турмушни кўрсатяпти.
Сурхондарёда бошланган “Халқ билан бўл” лойиҳасининг галдаги манзили Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида қурилаётган янги қурилиш шаҳарчаси бўлди.
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров, муассаса ходимлари, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Алишер Файз, сўз устаси Шукурилло Исроилов халқ билан учрашувга бордилар.
Самимий суҳбат, мулоқот чоғида хонандалар камсуқум, меҳмондўст жиззахликларнинг хонадонида меҳмон бўлдилар. Қишлоқнинг кам таъминланган оилаларига муассаса номидан телевизорлар топширилди.