1 гектарда қалампир етиштириш учун 25 миллион сарфлаб, 20 тонна ҳосил олиш мумкин.
Қўқон давлат ўрмон хўжалигида энг харидоргир қалампир навини етиштириш ва кўпайтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Айни пайтда Қўқон давлат ўрмон хўжалигида 40 гектар майдонга экиш учун Индонезиядан келтирилган аччиқ қалампир уруғи иссиқхона шароитида ундирилмоқда. Маълумотларга қараганда, 1 гектарда қалампир етиштириш учун 25 миллион сарфлаб, 20 тонна ҳосил олиш мумкин.
Вилоятда етиштириладиган Индонезия қалампири 90 фоиз хорижга экспорт қилиниши режалаштирилмоқда. Айни кунларда ушбу қалампирнинг табиий ҳолда пишгани, консерва сифатида тайёрланганига катта миқдорда буюртмалар шакллантириляпти. Ҳозиргача Россиянинг деярли барча ҳудудлари, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Польша, Грузия, Молдова сингари ўнлаб мамлакатлар билан келишувларга эришилган.
Яқин орада мазкур навдаги аччиқ қалампирни аҳоли томорқасида ҳам етиштириш имконияти яратилади. Боиси, 60-80 кунда тайёр бўладиган аччиқ қалампирни томорқа хўжалигида етиштириш орқали бир оила бир мавсумда ўртача 9-10 миллион сўм даромад олиши мумкин.