...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ногиронларни уй билан таъминлашда янги тартиб жорий этилиши мумкин


16:48, 21.02.2018 Жамият
 4 783

Ногиронлиги бўлган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун 172 000 000 сўмдан зиёд бир марталик субсидиялар бериш тартиби жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони лойиҳаси жойлаштирилди.
 
Лойиҳага кўра, ногиронлиги бўлган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча иш ўринлари ташкил этган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 000 баробаригача бир марталик субсидиялар бериш тартиби жорий этилиши кўзда тутилмоқда.
 
Фармон лойиҳасида, шунингдек, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ҳудудда қурилаётган арзон уй-жойларнинг камида 5 фоизини I гуруҳ ногиронлари ва яккаю ёлғиз ногиронларга бошланғич бадалсиз бериш тартибини жорий этиш белгиланган.
 
Бунда ногиронлиги бўлган шахслар учун кўп қаватли уй-жойлардан хонадонларни устивор равишда 1 ва 2-қаватлардан ажратилиши назарда тутилган.
Фирдавс БЕК

Теглар:ногирон уй тадбиркорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар