...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суд Аҳмадбойга ҳукм чиқарди


16:42, 21.02.2018 Жамият
 16 710

Бугун, 21 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида ўтказилган очиқ суд мажлисида халқ  орасида Аҳмадбой номи билан танилган чинозлик тадбиркор А.Турсунбоев ҳамда унинг шериклари иши юзасидан суд қарори эълон қилинди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.

Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган бир қатор моддалар — фирибгарлик, пора бериш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланган.

А.Турсунбоев ва шериклари айтиб ўтилган моддалар бўйича айбланаётган бўлишларига қарамай, сўнгги сўз берилганида буни муайян даражада рад этди.
 
Жумладан, А. Турсунбоев одамларни ҳеч қачон алдамагани, улар ўз ихтиёри билан пулини келтиргани, мақсади ушбу маблағни тадбиркорликка йўналтириш орқали кўпайтириш ва сўнгра эгаларига қайтариш бўлганини айтди.
 
Шу билан бирга, қилмишидан астойдил пушаймонлигини билдириб, халқимиз ва Президентимиздан кечирим сўради.

Ниҳоят, шулар асосида суд қарори чиқарилди. Унга кўра, А.Турсунбоев 13 йил озодликдан маҳрум этилди. Лекин унга нисбатан амнистия қўлланиб, жазо муддатининг тўртдан бир қисми қисқартирилди.
 
А.Турсунбоев бир йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилди, 52 млн 96 минг сўм миқдорида жарима жазоси ҳам тайинланди. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайдиган бўлди. Жазони ўташ муддати 2016 йил 16 июндан бошлаб ҳисобланади.
 
Судда унинг шерикларига ҳам тегишли  жазо тайинланди.

Теглар:Аҳмадбой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар