...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чинозда Аҳмадбойнинг “шогирди” қўлга тушди


18:33, 16.06.2018 Жамият
 8 156

Чиноздан Аҳмадбойнинг яна бир издоши чиқди.

Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади, дейди дона халқимиз. Бироқ бу нақл айримларга ҳеч даво қилмайди. Чинозлик Аҳмадбойни яхши биласиз. Одамлардан уй, машина ва шунга ўхшаш қимматбаҳо мулкларини олиб, пулини икки баравар қилиб қайтаришни ваъда қилган “тадбиркор”нинг қилмишлари фош бўлиб, ўзи панжара ортига ташланганди. Чиноздан Аҳмадбойнинг яна бир издоши чиқди.
 
Жорий йилнинг 14 июнь куни Чиноз туманида истиқомат қилувчи муқаддам судланган, К.Ю. устидан туман ИИБга ариза келиб тушган. Унга кўра фуқаро К.Ю. 2016 йилнинг май-июнь ойларида “Янгийўл автобизнес сервис МЧЖ” деб ёзилган сохта ташриф қоғози билан фуқароларнинг ишончига кириб, улардан фоиз ҳисобида пул ва қора молларни икки баравар қийматда қайтариб беришни ваъда қилиб, жами 330.500.000 сўм пулларини олган ва ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, мазкур ҳолат бўйича айни давда К.Ю.га нисбатан тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган. 

Теглар:Аҳмадбой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар