...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аҳмадбой: “Мен ҳеч қачон бировни алдамаганман”


18:54, 16.02.2018 Жамият
 13 992

Судда раислик қилувчи судланувчиларга сўнгги сўз берди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
 
Суд олдида жавоб бераётган А.Турсунбоев ва бошқалар Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган фирибгарлик, пора бериш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
 
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Д.Комиловнинг ЎзА мухбирига маълум қилишича, мазкур жиноят иши бўйича суд тергови якунига етган.
 
Судда раислик қилувчи судланувчиларга сўнгги сўз берди.
 
– Мен ҳеч қачон бировни алдамаганман, - деди судланувчи А. Турсунбоев. – Одамлар менга ўз ихтиёри билан пулларини келтириб берган. Асл мақсадим бу пулларни тадбиркорлик қилиб кўпайтириб, эгаларига қайтариш бўлган. Мен бундан афсусдаман ва қилмишим учун халқимиздан, Президентимиздан кечирим сўрайман.
 
Бошқа судланувчилар ҳам билмай ноқонуний ишга аралашиб қолгани, бундан пушаймон эканликларини билдирди.
 
Суд мажлиси якунланди. Суд маслаҳатлашуви тугаганидан сўнг суд қарори эълон қилинади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Аҳмадбой суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар