Маҳалла фаоллари билан хонадонма-хонадон юрилиб, томорқа ер участкасига эга бўлган хонадонлар ўрганилади
Унга мувофиқ, Ўзбекистонда якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинлари экилмаган ёки уни ободонлаштирилмаган ҳолларда уч баробар миқдорда ер солиғи тўланади.
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Ражабовнинг таъкидлашича, бунинг учун маҳалла фаоллари билан хонадонма-хонадон юрилиб, томорқа ер участкасига эга бўлган хонадонлар ўрганилади.
Экин экилмаган ҳолат бўйича ҳар бир ер участкаси эгасига солиқни 3 баробар ставкада тўлаш лозимлиги тушунтирилади ва ёзма тўлов-хабарнома берилади.