...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп: “ЕК раиси “қотил”, Франция террорчилар макони”


18:23, 16.06.2018 Олам
 2 717

АҚШ президенти Дональд Трамп G7 давлатлар раҳбарлари билан учрашувда жудаям қўпол муомалада бўлган.

Аввалроқ, Канадада G7 давлатлари саммити бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу саммит Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасида юзага келган муаммолар сабаб анчайин кескин ҳолда ўтгани тахмин қилинган эди.
 
Маълум бўлишича, АҚШ президенти Дональд Трамп G7 давлатлар раҳбарлари билан учрашувда жудаям қўпол муомалада бўлган. Европа Комиссияси раиси Жан-Клод Юнкерни бир неча бор “қаҳрли қотил”, деб атаган. Шунингдек, Франция президенти Эмманэль Макронга қараб, унинг мамлакати террорчиларнинг асосий бошпанаси эканлигини таъкидлаган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълумот берган.
 
Нашр Канададаги саммитда иштирок этган европалик дипломатларга таяниб хабар беришича, “катта еттиликнинг” қолган аъзолари Трампнининг эътиборини импорт маҳсулотлар божи, иммиграция, террорчилик билан кураш, атроф муҳит ҳимояси каби масалаларга қарата олмаган.
 
Саммит якунига яқин “еттилик” раҳбарларида Трампнинг масалалар ечимини топишни хоҳламмаслигидан ҳайрат кайфияти шаклланган.
 
Хабарда ёзилишича, АҚШ президенти ЕК раисини Америка технология компанияларига белгиланган жарималар сабаб “қаҳрли қотил”, деб атаган. Эрон ядро дастури ва террорчиликка қарши курага бағишланган бошқа бир суҳбат давомида Трамп Макронга “барча террорчилар Парижда” эканини таъкидлаган.
 
Нашрнинг ёзишича, Трамп Япония Бош вазири Синдзо Абэ билан Европага иммиграция масалалари ҳақида гапириб, жуда шафқатсиз муомалада бўлган.
 
“Синдзо сенга бу муаммолар хавф олмайди, аммо мен сенга 25 миллион мексикаликни юборишим мумкин ва сен тез орада лавозимингни тарк этасан”, деган Трамп.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ G7 Канада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!