Журналистнинг айтишича, баъзи мамлакатлар Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ғалаба қозонишини хоҳламайди.
Яъни, суданлик журналист Фотиҳ Али Ҳасанейннинг айтишича, баъзи мамлакатлар Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ғалаба қозонишини хоҳламайди.
Босния ва Герцоговинянинг илк президенти марҳум Алия Иззетбегович билан танишиб, турк ва босния тилини ўрганган Фотиҳ Али Ҳасанейн: “Кейинги дам олиш куни Туркия халқи катта синовдан ўтади.
Аммо баъзи, жумладан, кўрфаз мамлакатлари Эрдўғанни сайловолди кампаниясида обрўсизлантиришга уринмоқда. Улар бунинг учун 12 миллиард доллар сарфлади. Шунингдек, АҚШ, Германия, Швеция ва Норвегия ҳам Эрдўғанни ғалаба қозонмаслигидан манфаатдор”, деган.
Юқорида номлари келтирилган давлатлар Туркия билан ҳамкорликда ташкил этилган корхона ишчилари орқали ўзлари кўзлаган мақсадга эришмоқчи.
“Хўш, бошқа давлатларга Эрдўғанни сайловолди кампаниясида обрўсизлантириш нима учун керак?” Бу саволга яна бир суданлик сиёсатшунос Усама ал – Эшкар “Европа ва кўрфаз мамлакатлари тарафдорларининг ташвишга тушиб қолгани бежиз эмас. Эрдўған ҳукумат тепасига келгач, Туркия жаҳон айвонида етарлича обрўга эга бўлди. Бундан ташқари, Усмонийлар империясининг мероси билан бугунги Туркия сиёсати янада кучайиши мукин. Бу эса Европани ташвишга солмай қўймайди”, дея изоҳ берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рейтингида пасайиш кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.