Келиб тушган фойданинг 90 фоизи маҳаллий бюджетга, шундан 50 фоизи пойтахт, 40 фоизи туман бюджетига йўналтирилади.
Қонун лойиҳасига кўра, орт томондаги ойнани қорайтириш қиймати 3,44 миллион сўм, ортдаги ва иккита ён ойнани қорайтириш 6,9 миллион сўмга тенг бўлади. Лойиҳада олд томондаги ойналар назарда тутилмаган. Хорижликлар учун бу қиймат 15 АҚШ долларига тенг бўлиши кўрсатиб ўтилган.
Таъкидланишича, бундан келиб тушган маблағларнинг 90 фоизи маҳаллий бюджетга, шундан 50 фоизи пойтахт, 40 фоизи туман бюджетига йўналтирилади. Маблағлар “Обод маҳалла” дастурини ва бошқа ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун сарфланади.
Тахминларга кўра, рўйхатдан ўтказилган 5 фоиз автомобилнинг ойнасини қорайтиришдан келиб тушадиган фойда йилига 200 миллиард сўмдан ошади.