...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тинчлик учун жон беришга онт ичганлар беморлар учун қон топширди


17:44, 16.06.2018 Жамият
 2 103

Ички ишлар вазирлиги тизимидаги 200 нафар ёш ходимлар Республика Қон марказида ихтиёрий равишда қон топширдилар.

Ички ишлар вазирлиги Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши ва бир гуруҳ фаол ёш ходимлар эзгу ташаббус билан чиқдилар.
 
Аниқроғи, 14 июнь – “Халқаро донорлар куни” муносабати билан Ички ишлар вазирлигидаги Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши томонидан эзгу тадбир ташкил этилди.
 
Шу куни Ички ишлар вазирлиги тизимидаги 200 нафар ёш ходимлар Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти ҳузуридаги Республика Қон марказида “Хавфсиз қон - оналар ва болалар саломатлиги учун” шиори остида ихтиёрий равишда қон топширдилар.


 
“Бундай тадбир Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ёш ходимларнинг ташаббуси билан ташкил этилди. 30 июнь – “Ёшлар куни” байрами арафасида бу каби хайрли тадбирларни Ички ишлар органлари сафларидаги ёш ходимлар томонидан барча ҳудудларда ўтказиш режалаштирилган”, дейди ИИВ Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши раиси майор Хуршид Рўзиев.






 
Маълумки, сўнги йилларда қон касалликлари, онкологик касалликлар кўпайиши туфайли, даволаш тизимида қўлланиладиган донорлар қонига бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда.
 
Шифокорларнинг таъкидлашларига кўра, шундай гематологик касалликлар – лейкозлар, гемофилия, апластик анемиялар ва жарроҳлик амалиётларини қон компонентларисиз самарали даволаб бўлмайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Халқаро донорлар куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар