...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan 5219 та носоз автомобилни таъмирлаб беради


17:43, 04.12.2018 Олам
 5 368

Автомобиль эгалари компания огоҳлантиришини кутмасдан автомобили қайта таъмирлаш дастури талабига мос келадими йўқми била олади.

Россиянинг Техник созлик ва метрология федерал агентлиги (Росстандарт) Ravon Nexia R3 русумли 5219 та автомобилнинг ихтиёрий равишда чақириб олинишига розилик берилганини маълум қилди.
 
Чақириб олиш бўйича дастурни Ravon брендининг Россия бозорларидаги расмий диллери “Равон Моторс Рус” компаниясининг вакили маълум қилди.
 
Маълумот учун, 2017 йил май ойидан 2018 йилдан март ойигача сотилган VIN-коди мавжуд автомобиллар дастур доирасига киритилган.
 
Траснпорт воситаларининг ортга қайтарилишига автомобиль моторини совутиш тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Носозлик сабаб тизимдаги гидравлик суюқлик оқиб кетиши мумкинлиги таъкидланган.
 
“Равон Моторс Рус” вакиллари дастур талабига мос келувчи Ravon Nexia R3 эгаларини хат ёки телефон орқали огоҳлантиради. Компания улардан автомобилни яқин орадаги диллерлик марказига олиб бориб, таъмирлаш ишлари ўтказиш кераклигидан хабардор қилади.
 
Автомобиль эгалари компания огоҳлантиришини кутмасдан автомобили қайта таъмирлаш дастури талабига мос келадими йўқми била олади. Бунинг учун автомобиль VIN-кодини рўйхатдаги билан солиштириш керак. Сўнг энг яқин диллерлик маркази билан боғланиб, таъмирлаш учун навбатга туриш мумкин.
 
Компания айтган вақт оралиғида харид қилинган ва қайта чақириб олиш дастурига мос келувчи автомобиллар компания ҳисобидан бепул таъмирлаб берилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ravon Автомобиль Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!