...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайдовчини транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиш мумкин бўлган ҳолатлар белгиланди


17:35, 04.12.2018 Жамият
 9 933

Йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчини транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин бўлган ҳолатлар белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
 
Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
 
ЙПХ ходими қуйидаги ҳоллардагина ҳайдовчи ва йўловчилардан транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин:
 
  • транспортдаги техник носозлик ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш учун;
 
  • ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётганида;
 
  • транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамлари билан ёзилган рақамлар ўртасида фарқ аниқланганда;
 
  • транспорт ёки юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;
 
  • ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этишда гумон қилинаётганда;
 
ҳайдовчининг кабинада бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлганида.

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори ЙПХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар