Huawei молия директорига Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга қарши фирибгарлик айбловлари қўйилмоқда.
Reuters агентлиги тарқатган маълумотга кўра, вице-президент 30 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. АҚШ прокурорлари томонидан Huawei молиявий директорига Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга қарши фирибгарлик айбловлари қўйилмоқда.
Ушбу масала юзасидан 10 декабрь куни Ванкуверда биринчи суд мажлиси бўлиб ўтган. Суд мажлисида Мэнни гаров эвазига озодликка чиқариш масаласи муҳокама қилиниши керак эди. Бироқ, суд бу талабни қондириш бўйича қарор қабул қилмади.
Суд мажлисини қайтадан кўриб чиқиш бугун, 11 декабрь куни Канада вақти билан соат 10:00 га белгиланди.
Хабарларга кўра, оғир гипертония ва саломатлигининг ёмонлиги сабаб, Ваньчжоу Америкага экстрадиция қилингунига қадар гаров эвазига қўйиб юборилишини сўраган эди. Ўзининг таъкидлашича, у ҳибсга олинганидан сўнг даволаниш учун шифохонага ётқизилган.
Адвокат Дэвид Мартиннинг сўзларига кўра, Ваньчжоунинг турмуш ўртоғи Лю Сяоцзун айбланувчига кафил бўлмоқчи. У ўз номидаги иккита уйни гаровга қўйишини, шунингдек, қиймати 15 миллион долларга тенг депозит киритишини билдирган.
Адвокатнинг фикрича, агар аёл Канадани тарк этса ва АҚШга экстрадиция қилинмаса, у Америка юрисдикциясидан холи ҳудудда бўлади. Бу эса, Канада Бош прокуратураси Канада ҳудудининг ўзи АҚШ юрисдикциясидан ташқарида эканлигини тан олишини англатади.