Агар АҚШ томонидан Ванкуверга 60 кун ичида экстрадиция ҳақида тўлиқ расмий сўров юборилмаса, молиявий директор бутунлай озод қилинади.
Шу билан бирга, гумонланувчи электрон билагузук тақиб юриши ва паспортини тегишли органга топшириши шарт. Билагузук ва кузатув харажатларини Ваньчжоунинг ўзи тўлайди. У Канаданинг Ванкувер шаҳридаги уйлардан бирида яшаб туриши белгиланган ва кеч соат 23:00 дан эрталаб соат 06:00 га қадар уйдан чиқиши тақиқланади.
Мэнга турмуш ўртоғининг кўчмас мулк бўйича агенти, собиқ ҳамкасблари ва шу билан бирга қўшнилари кафиллик вазифасини ўташи мумкин.
Агар АҚШ томонидан Ванкуверга 60 кун ичида экстрадиция ҳақида тўлиқ расмий сўров юборилмаса, молиявий директор бутунлай озод қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Huawei компаниясининг вице-президенти Мэн Ваньчжоу Вашингтоннинг Эронга қарши савдо санкцияларини бузганликда гумон қилиниб, 1 декабрь куни Канадада қамоққа олинган эди. У АҚШга экстрадиция қилиниши мумкинлиги айтилганди.