...
МЕНЮ
ONLINE TV

Huawei: Янги чип Apple’нинг процессоридан кучлироқ бўлади


14:27, 25.09.2018 Технология
 2 745

Huawei Kirin 980 Apple A12 Bionic’дан қандай устунликка эга?

Huawei компанияси 12 октябрь куни Лондонда ўзининг янги флагмани - Mate 20 Pro’ни мутлақо янги процессор Kirin 980 билан тақдим қилади. Huawei Kirin 980 ва Apple A12 Bionic бугунги кунда 7 нанометрли архитектура асосида ишлаб чиқилганлиги бошқа процессорлардан анча кучли ҳисобланади. Qualcomm компанияси ўзининг 7 нанометрли процессори бўлиши кутилаётган Snapdragon 855 ни йил охиригача тақдим этади.
 
Kirin 980 чипи ўзида 6,9 миллиард транзисторни жамлаган бўлиб, Kirin 970 дан 75 фоиз кўпроқдир. Чипнинг график ядроси 57% кучлироқ бўлади, ҳамда Kirin 970 билан солиштирганда ундан 75 фоиз тез ва 178 фоиз самарадорликка эга бўлади. Huawei’нинг янги чипи Apple’нинг чипи билан транзисторлари сони бўйича бир хил бўлишига қарамасдан, компания Kirin 980 нинг устунлигини унинг махсус ишланмага эга эканлигида деб таъкидламоқда. Масаланинг бошқа томони шундаки, Apple’нинг янги чипи аллақачон сотувларга чиққан.
 
Huawei’нинг таъкидлашича, янги процессор иккита нейрон ишланмали блокга эга. Чип 21 категорияли LTE’ни қўллаб-қувватлайди ва юклаб олиш тезлиги 1,4 Гбит/с тартибида бўлади. Бундан ташқари, у дунёдаги энг тез юклаб олиш қувватига эга Wi-Fi Hi1103 модули билан жихозланган. 
Абдумавлон Маликов

Теглар:Huawei Kirin 980 Apple A12 Bionic Qualcomm Snapdragon 855 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!