Компания бундай чораларни миллий валютаси долларга нисбатан қадрсизланган мамлакатда қўлламоқчи.
Компания Қўшма Штатлардан ташқарида, доллар мустаҳкамланиб бораётган мамлакатларда iPhone’нинг чакана нархини ўтган йилдаги даражасига туширишни режалаштирган. Бу ҳақда компания Бош директори Тим Кук “Reuters” агентлигига маълум қилган.
Бу қадам хорижий мамлакатларда iPhone’нинг кам харид қилинишини тўхтатишга қаратилган.
Тим Кук қайси мамлакатларда, қайси моделдаги iPhone’ларнинг нархлари пасайтирилишига аниқлик киритмаган. Аммо Хитойдаги воситачилар iPhone нархларини пасайтиришни бошлаган.
Компания 2018 йилнинг сентябрь ойида баҳоси 999 АҚШ доллари бўлган iPhone XS моделини тақдим қилганди. Компаниянинг iPhone X модели ҳам 2017 йилда айнан шундай нарх билан сотувга чиққанди.
Маълумот учун, компания 2007 йилда илк iPhone тақдим қилинганда нархларни туширган.