...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Хитойга қарши Тайванни қуроллантиряпти


14:14, 25.09.2018 Олам
 4 415

Етказиб берилиши кутилаётган қуроллар таркибида қирувчи самолётлар ва бошқа ҳарбий қурилмалар мавжуд.

Кеча, 24 сентябрь куни АҚШ Давлат департаменти Тайванга 330 млн долларлик ҳарбий қуроллар етказиб беришини маьлум қилди.
 
Хитой ўзининг ҳудуди деб биладиган Тайвань мустақил бошқарувга эга. АҚШнинг бу ҳаракати дунёнинг энг йирик иқтисодига эга икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг янада ёмонлашувига олиб келиши мумкин.
 
Пентагон Мудофаа хавфсизлигининг маьлум қилишича, бу қуроллар минтақадаги сиёсий барқарорлик, ҳарбий мувозанат ва иқтисодий тараққиёт учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
 
Етказиб берилиши кутилаётган қуроллар таркибига “F-16”, “C-130”, “F-5”, “IDF” ҳарбий қирувчи самолётлари, мудофаа тизимлари ва бошқа логистик қурилмалар киради.
 
Бу ҳаракат Узоқ Шарқ минтақасида жиддий катастрофик ҳолатни келтириб чиқариши мумкин. Чунки Хитой Президенти Си Цзиньпин жорий йилнинг июнь ойида АҚШдан бўлган ҳар қандай таҳдидга зудлик билан жавоб беришини айтиб ўтган эди. 
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:АҚШ Тайвань 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!