...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда доллар курсининг “ўйнаши” нималарга боғлиқлиги айтилди


14:12, 25.09.2018 Жамият
 10 210

Хорижий валюта курсининг нималарга боғлиқлигига мутахассислар жавоб берди.

Ўзбекистонда охирги бир неча ҳафта давомида хорижий валюта доллар ва евронинг курси кўтарилиб боряпти.
 
Хўш, валюта курсининг “ўйнаши”га қандай омиллар сабаб бўлмоқда? Курснинг пасайиш ёки кўтарилиши нималарга боғлиқ?
 
Бу саволларга Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Марказий банки ҳамда “Қишлоққурилишбанк”нинг қўшма анжуманида мутахассислар жавоб берди, деб хабар бермоқда ЎзА.
 
– Долларнинг тушиши ёки кўтарилиши бошқа валюталарга қараб белгиланади. Кейинги вақтларда тадбиркорларимиз четдан кўп миқдорда маҳсулот олиб келмоқда. Бу эса хорижий валютага бўлган талабни оширмоқда.
 
Агарда ўйлаб кўрилса, ҳар бир давлатнинг ўз миллий валютаси мавжуд бўлиб, аввалги даврларда унинг вазифасини (эквивалентини) олтин бажаргани ҳаммага аён. Шу боис, бу ҳақда иқтисодчилар давлатнинг олтини қанча кўп бўлса, у шунчалик бадавлат деган фикрни илгари суришади.
 
Бироқ, бугунги кунга келиб, олтиннинг ўрнини Америка доллари ва евро эгалламоқда. Шунинг учун бугунги кунда дунё аҳолиси барча халқаро иқтисодий муносабатларнинг эталони сифатида доллар ёки еврони қабул қилмоқда. Демак, валюталарнинг курси ҳам унинг “кайфиятига” қараб ўзгармоқда. Валюта курси кўп ҳолларда ўз миллий валютаси бор давлатнинг сиёсатига ва “жаҳон хўжалиги”даги молиявий аҳволга боғланган бўлади.
 
Валюта курсининг “бориб-келиши”ни яъни пасайиши ёки кўтарилишини башорат қилиш мураккаб бўлсада, бозор иқтисодиёти тамойиллари нуқтаи назардан айтганда курснинг ошиши табиий ҳол.
 
Мисол учун, мамлакатга валютанинг келиб тушиши шу ердаги жаҳон бозорига товарлар чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган экспортёрларнинг фаолиятига боғлиқ. Улар ишлаб чиқариш зарурати учун шу давлат миллий валютасини сотиб олиб, хорижий валютага бўлган талабни шакллантиради. Демакки, мамлакат экспорт салоҳияти қанчалик юқори бўлса, ташқи савдо баланси қанчалик мусбат бўлса, миллий валюта курси шунчалик баланд бўлади ёки бунинг акси кузатилади.
 
Валюта курсига таъсир кўрсатувчи омиллардан яна бири бу импортчи компанияларнинг миллий валютага бўлган таклифидир. Импорт қанчалик кўп бўлса, миллий валюта бўйича таклиф ҳам шунчалик ўсади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк доллар курсдаги ўзгаришларга тушунтириш берганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Курс Марказий банк Доллар евро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар