...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Huawei’га қарши расман айблов эълон қилди


15:35, 29.01.2019 Олам
 2 444

13 қисмдан иборат айблов компаниянинг ўзи ва икки филиалига қарши қаратилган.

АҚШ хитойлик техногигант Huawei’га расман айблов эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигида маълум қилишган.
 
Айблов 13 қисмдан иборат бўлиб, у компаниянинг ўзига ва икки филиалига қарши қаратилган. Бундан ташқари, Huawei’нинг вице-президенти – молиявий директори Мэн Ваньчжоуга нисбатан ҳам айблов эълон қилинган.
 
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Huawei технологик компанияси асосчисининг қизи, компания вице-президенти Мэн Ваньчжоу Канадада ҳибсга олинганди.
 
Huawei компаниясининг вице-президенти Мэн Ваньчжоуга Вашингтоннинг Эронга қарши савдо санкцияларини бузиш айблови қўйилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Huawei Мэн Ваньчжоу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!