...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Айсберг туризми”: Ньюфаундленднинг янги турмуш тарзи


18:31, 21.09.2018 Олам
 1 812

Айсбергларни кўриш учун бутун дунёдан сайёҳлар келмоқда.

Канаданинг шимолий-шарқида жойлашган Ньюфаундленд оролида туризмнинг янги йўналиши кун сайин ўсиб бормоқда – “айсберг туризми”. Ҳозирги кунда нафақат қўшни давлатлардан, балки Европа ҳамда Осиёдан ҳам сайёҳлар айсберг кўриш учун бу кичик оролга ташриф буюрмоқда.
 
Бу орол Канаданинг қашшоқ ҳудудларидан бири бўлиб, маҳаллий аҳоли шу кунгача фақат балиқчилик билан шуғулланиб келган.
 
Ҳозирда орол аҳолиси мамнун, чунки улар учун янги даромад манбаи пайдо бўлди. Улар сайёҳларни илиқ кутиб олишмоқда.
 
Маьлумот учун, глобал исиш туфайли музликлар эримоқда. Муз қоялардан ажралиб чиққан айсберглар Канада қирғоқлари томон сузиб бормоқда.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Канада Айсберг Европа Осиё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!