...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италия бўриларга қарши курашда турк итларидан фойдаланмоқчи


18:39, 21.09.2018 Олам
 5 864

Кангал итлари ўз гавдасининг катталиги ва бўриларга қарши самарали кураша олиши билан машҳур.

Италиянинг Тускани деб номланган ҳудудида чорваларга оммавий равишда бўрилар ҳужуми кузатилмоқда. Бунга чора сифатида маҳаллий расмийлар туркларнинг улкан Кангал деб аталган подачи итлар хизматидан фойдаланишини маьлум қилди.
 
Тускани консули ва Шимолий Лига сиёсатчиси Роберто Салвини ОАВга расмий интервью берди. У тахминан 70 та қўй бўрилар томонидан ўлдириб кетилганини маьлум қилди.
 
“Бўриларга қарши симли панжара усули иш бермаяпти. Итлар бўриларни кўрган заҳоти қочиб кетмоқда. Биз олдинроқ ҳам Кангал итларини сотиб олиш бўйича таклиф киритган эдик, лекин таклифимиз эьтиборсиз қолдирилган эди”, дейди Салвини.
 
Кангал подачи итлари келиб чиқиши Туркиянинг Марказий Анатолия вилоятидан бўлиб, пода ва чорва молларини қўриқлашда нафақат Яқин Шарқда, балки Африка ҳамда Шимолий Америкадаги давлатларда кенг фойдаланилади.
 
Маьлумот учун, 1971 йилда Италия ҳукумати бўриларни овлашни тақиқлагандан сўнг, уларнинг сони кескин ошиб кетди. Ҳозирда расмийлар бўриларнинг 5 фоизини ўлдириш режасини кўриб чиқмоқда. 
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Италия Тускани Туркия Турк итлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!