Генерал-майорнинг оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига таъзия билдирамиз.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, шахсий таркиби ва Фахрийлар кенгаши номидан истеъфодаги генерал-майор Ғофур Раҳимович Раҳимовнинг вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилинди.
Ички ишлар органларида 1949 йилдан хизмат фаолиятини бошлаган Ғофур Раҳимов нафақат тезкор хизматнинг малакали, кучли ходими, балки жамоат арбоби сифатида ҳам халққа танилди. У хизмат давомида, айниқса Андижон, Бухоро вилоятлари Ички ишлар бошқармалари бошлиғи, Ички ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган вақтида кўплаб шогирдлар тайёрлади. Бугунги кунда улар республика ички ишлар органларининг турли соҳаларида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилиб келмоқда.
Генерал-майорнинг оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига таъзия билдирамиз.