...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕЧЛ гуруҳ босқичи 1-турининг энг яхши ўйинчиси ким бўлди?


18:54, 21.09.2018 Спорт
 2 535

УEФА расмий сайти ЕЧЛда 1-турининг энг яхши ўйинчисини эълон қилди.

УEФА расмий сайти Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-турининг энг яхши ўйинчиси номини аниқлаш бўйича овоз бериш жараёни тугаганлигини маълум қилди.

Мухлислар ўртасида ўтказилган овоз беришнинг якуний натижаларига кўра, “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. “Барселона” сардори ПСВ билан бўлган ўйинда рақиб дарвозасини уч марта ишғол қилган ҳамда якунда унинг жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Мессидан ташқари турнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун Жеймс Милнер (“Ливерпуль”), Набиль Фекир (“Лион”) ва Поль Погба (“Манчестер Юнайтед”) номзодлари ҳам киритилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи бугунга қадар беш марта йилнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган “Олтин тўп”ни ҳам қўлга киритган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Лионель Месси Барселона ЕЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!