...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун “Барселона” ва ПСЖ Италияга сафар қилади. Марказий ўйин Миланда


20:25, 06.11.2018 Спорт
 2 661

Бироздан сўнг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тур ўйинлари старт олади.

Бугун, 6 ноябрь куни чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тур ўйинлари старт олади. Бугунги ўйинларни “Монако” – “Брюгге” ва “Црвена Звезда” – Ливерпуль” баҳслари очиб беради.
 
 Марказий ўйин Миланда бўлиб ўтади. Унда “Барселона” сафарда “Интер”га қарши майдонга тушади. Хабарингиз бор, “Ноу Камп”да каталонияликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонган эди.
 
Шунингдек, бугун мухлислар Мадридда ҳам қизиқарли ўйин гувоҳига айланишади. Мағлубият нималигини билмай келаётган “Боруссия” “Атлетико” меҳмони бўлади.
 
Ўтган турда мағлубиятдан аранг қутилиб қолган ПСЖ эса Италияга сафар қилади. Бу сафар мезбон – “Наполи”. Карло Анчелотти шогирдларининг ички чемпионатдаги ишлари беш худди ПСЖ каби. Бугунги ўйин кўплаб саволларга жавоб бўла олади.
 
Шунингдек, бугун “Тоттенхэм” – ПСВ, “Порту” – “Локомотив”, “Шальке” – “Галатасарой” ўйинлари бўлиб ўтади.

Теглар:ЕЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!