Президент халқ таълимига доир йиғилишда мактабларни автобус билан таъминлаш бўйича топшириқ берганди.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги мактабларнинг автобуслар билан таъминланиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди.
“Халқ таълими вазирлиги тизимида 9,6 мингдан зиёд мактаблар фаолият юритади ва уларнинг барчасини икки ойда автобуслар билан таъминлаш имконияти мавжуд эмас. Шунинг учун бу масала биринчи навбатда энг зарур бўлган узоқ жойлардаги мактаблар учун кўзда тутилади”, дейилган вазирлик хабарида.
Маълумот ўрнида, Президент раҳбарлигида ўтган йиғилишда жойлардаги лицей ва коллежлардан бўшаган биноларни ХТВ тасарруфига ўтказиш бўйича топшириқлар берилганди.