...
МЕНЮ
ONLINE TV

Malibu ва Nexia тўқнашувида аёл ҳалок бўлди


19:58, 06.11.2018 Жамият
 8 950

Бугунги кунда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Кеча, 5 ноябрь куни ярим тунда “Урганч-Хива” автомобиль йўлининг 6-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада бир киши ҳалок бўлди.
 
ЙТҲ қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Malibu ва Nexia русумли машиналарнинг тўқнашиши натижасида юз берган.
 
Ўзаро тўқнашган автомобиллар, харакатланиш чизиғидан чиқиб кетиб, йўл чеккасидаги бетон устунларга бориб урилган. Тўқнашув Nexia автомобилининг йўловчиси бўлган, 28 ёшли аёлни ҳаётдан бевақт олиб кетган.
 
Хоразм ИИБнинг маълум қилишича, бугунги кунда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хоразм вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар