Президент боғ ҳудудини кенгайтириш ва ободонлаштириш ўз тавсияларини берган.
Бугун, 30 ноябрь куни давлат раҳбари Ал-Хоразмий ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари кесишмасидаги ушбу майдонга ташриф буюриб, қурилиш лойиҳалари билан танишди.
Президент Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўзбек халқининг буюк аждоди жасорати ва шону шавкатига мос маҳобатли бўлиши, унинг атрофидан нур таралиб туриши кераклигини таъкидлади.
“Бу майдонда тарихимиз намоён бўлиши, у Хоразмнинг “ташриф қоғози”га айланиши керак. Шунинг учун тарихчи олимлар билан маслаҳатлашиб, майдонни чуқур мазмунли, чиройли, жозибали қилиш зарур”, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент боғ ҳудудини кенгайтириш ва ободонлаштириш, ҳар бир элементда қадимийликни акс эттириш бўйича ўз тавсияларини берган.
Шу ерда Урганч шаҳри марказини батафсил режалаштириш, кўп қаватли уй-жойлар қуриш, иссиқлик ва ичимлик суви таъминотини яхшилашга доир лойиҳалар бўйича ҳам маълумот берилди.
Президентнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди.