Гидрометеорология хизмати маркази эртанги об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -5...-3, кундузи +1...+3 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, қор ёғиши мумкин.
Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, қор ёғиши кутилади.
Андижон вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи 0...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, қор ёғади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -7...-2, кундузи 0...+5 даража бўлиб, 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Кечки вақтда қор ёғиши кутилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи 0...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмайди.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -8...-3, кундузи -5...0 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -10...-5, кундузи эса -5...0 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, қор ёғади.