Фирибгар жиноятчи қўлга олиниб, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этяпти.
Аризага кўра, шу йилнинг 8 июль кунидан 13 июль кунигача бўлган вақт оралиғида мазкур туманнинг Қирқёп қишлоғида яшовчи Ш.Б. Қўшкўпир туманида яшовчи Ш.Ю. раҳбарлигидаги корхонадан 57 500 АҚШ доллари миқдорида қарз олган.
У мазкур пулларни тендерда қатнашиш баҳонасида олгани маълум бўлган. Ш.Б. пулларни келишган пайтга қадар қайтармай, ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборгани кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Б. қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.