...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Юнусобод туманига борди


13:53, 26.10.2018 Жамият
 4 190

Юнусобод туманида 2019 йилда 38 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилган.

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, тадбиркорларнинг истиқболли режалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Юнусобод туманига ташриф буюрди.  

Давлат раҳбарига Тошкент шаҳрининг 2018-2019 йиллардаги инвестиция салоҳиятига оид маълумотлар тақдим этилди. Унга кўра, шу икки йилда пойтахтда 417 та лойиҳа амалга оширилиши, бунинг натижасида 25 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Жумладан, Юнусобод туманида 2019 йилда 38 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилган.



Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг иқтисодий имкониятлари кенглиги, пойтахт барча соҳаларда намуна бўлиши кераклигини таъкидлади. Жалб этилаётган хорижий инвестициялар ҳажмини янада ошириш, янги корхоналар ташкил этиш ва солиқ тушумини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Айюб Мустафо

Теглар:Шавкат Мирзиёев Юнусобод тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар