...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмда қиморбозлар фош қилинди. Бир неча миллионлик ютуқ мусодара қилинди


20:02, 25.12.2018 Жамият
 5 503

Уйидан қиморхона сифатида фойдаланган шахсга нисбатан жиноий иш очилган.

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Хоразм вилоятининг Хонқа тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида қиморхона фош қилинди.
 
Маълум қилинишича, Хонқа туманида яшовчи, 1955 йилда туғилган А.Ж. ўзининг яшаш уйида, шу туманда яшовчи, 1987 йилда туғилган С.Х., 1969 йилда туғилган Т.Қ., 1983 йилда туғилган Т.Ж. ва 1983 йилда туғилган И.А. ларнинг пул тикиб қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берган.
 
Ҳодиса жойидан қиморга тикилган 5 877 000 сўм, 450 АҚШ доллари ва 5 000 қозоқ тенгеси ҳамда ушбу пулларни бир қиморбознинг чўнтагидан бошқасиникига ўтказиб туришга сабабчи бўлган ўйин қарталари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
 
Қиморхона очган шахсга нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хонқа тумани Қиморхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар