...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўқонда чойхонадаги қиморхона фаолияти тугатилди


17:11, 12.10.2017 Жамият
 4 048

Пул тиккан ҳолда қимор ўйнаган фуқаролар қўлга олинди.

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, шу йилнинг 8 октябрь куни Қўқон шаҳридаги “Иқбол нури” номли чойхонада тезкор тадбир ўтказилган.
 
Натижада ушбу чойхонада қўқонлик 1972 йилда туғилган У.А., 1979 йилда туғилган Ш.М., 1982 йилда туғилган Т.Н., 1985 йилда туғилган Б.И., 1986 йилда туғилган Н.И., 1989 йилда туғилган Я.М.лар ўртага минг сўмдан пул тикиб, ўйин карталари орқали қимор ўйнаётганликлари аниқланган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ўртага тикилган 243 минг сўм пуллар ва карталар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Чойхона эгаси ва қиморда иштирок этган шахсларга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддаси билан чора кўрилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Чойхонадаги қиморхона Қўқон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар