Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.И. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўтган ҳафта, 22 сентябрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Политехника касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси И.И. ўзаро жанжал сабаб шу коллежнинг 2-босқич ўқувчиси Э.М.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада Э.М. шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.И. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бунга ўхшаш воқеа 2017 йилнинг 6 октябрь куни Тошкент юридик коллежида ҳам содир бўлган эди. 3-босқич ўқувчилари – 2000 йилда туғилган Саидкамрон Саидвали ўғли Саидвоҳидов, Асадбек Нодиржон ўғли Парпибоев ҳамда 1999 йилда туғилган Раҳматилла Зуфар ўғли Ёрқориев ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик пичоқбозликкача етиб борган.
Асабдек Парпибоев “чап сон юқори учлигига санчилиб кесилган жароҳати, фаол қон кетиши” ташҳиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар бўлимига ётқизилган ва олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган эди.