...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дорилар кимларга бепул берилади?


12:06, 24.09.2018 Бу қизиқ
 3 135

Мамлакатимизда дориларни бепул олиш имкониятига эга шахслар бор.

Ўзбекистонда тегишли рўйхатга асосан дори воситалари даволовчи врач томонидан ёзилган имтиёзли рецепт асосида бепул бериладиган шахслар мавжуд.
 
Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали ушбу тоифадаги фуқаролар рўйхатини яна бир карра эслатади.
 
  • онкологик касалликларга чалинганлар;
 
  • сил касаллигига чалинганлар;
 
  • мохов касаллигига чалинганлар;
 
  • эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
 
  • руҳий касалликларга чалинганлар;
 
  • ОИВ касаллигини юқтирганлар;
 
  • юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
 
  • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
 
  • 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
 
  • 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;
 
  • Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;
 
  • байналмилалчи жангчилар;
 
  • ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Теглар:Дори-дармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!