...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бинали Йилдирим “Ўзэкспомарказ”га борди


12:32, 24.09.2018 Жамият
 1 694

Тадбирда Туркия парламенти раиси Бинали Йилдирим нутқ сўзлади.

Аввалроқ, Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 24 сентябрь куни Бинали Йилдирим иштирокидаги тадбирларга старт берилди. Айни дамда Бинали Йилдирим бошчилигидаги турк расмийлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасидаги тадбирга ташриф буюрдилар. Бу ерда Туркиянинг TIKA ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлигига беминнат моддий ёрдам  тақдим этилмоқда. Унда “Qalampir.uz” мухбири иштирок этмоқда.
 
Тадбирда Туркия парламенти раиси Бинали Йилдирим нутқ сўзлади.
 
Маросимда TIKA номидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига 50 та янги тез ёрдам автомобиллари, Адлия вазирлиги Давлат хизматлари агентлигига 20 та автобус тақдим этилди.
 
Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси  Бинали Йилдиримнинг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда. 

Теглар:Бинали Йилдирим TIKA 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар