У қамоқдан чиққан заҳоти полиция идорасига олиб кетилган.
Бугун, 24 сентябрь куни Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний қонунларни бузганликда айбланиб, яна қамоққа олинди, дея хабар беради “Reuters”.
Навальнийни ўтган ой Москва шаҳридаги уйи ёнидан полиция олиб кетган эди. У январь ойида Россия пойтахтида рухсатсиз намойишларни режалаштиргани учун 30 кунлик қамоққа олинган.
Унинг ҳамкори Леонид Волков Twitter’да ёзишича, душанба тонгида Навальний қамоқдан чиққан заҳоти полиция идорасига олиб кетилган. Унга яна намойишларни ноқонуний ўтказганлиги бўйича айблов қўйилмоқда.
42 ёшли Навальнийнинг айтишича, у ой бошида мамлакат бўйлаб пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойишлари ўтказгани учун қамоққа олинган.
Ушбу намойишлар давомида бутун мамлакат бўйлаб 800 дан ортиқ одам қўлга олинди.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов