...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навальний Путинга қарши намойиш уюштирди


23:18, 28.01.2018 Олам
 4 141

Навалний Россия мухолифат кучларини Путиннинг давлатни бошқаришдаги қарорларига қарши намойишга чорлади.

Юзлаб мухолифат вакиллари Россия Федерациясининг амалдаги президенти Владимир Путин олиб бораётган сиёсатга ва жорий йилнинг 18 март куни Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига байкот элон қилиши муносабати билан намойишлар ташкил қилди.
 
Алексей Навальний ўз тарафдорларини полиция ҳибсга олишига қарамасдан йўлларидан воз кечмасликка чақирди. У ўз Twitter’ида шундай ёзувлар қолдирди:
 
“Бу ҳеч нарсани англатмаслиги мумкин, аммо сиз мен учун эмас, ўз келажагингиз учун намойишларга чиқдингиз”.
 
Алексей Навальний очиқ тарзда жамоат тартибини бузганлиги учун 20 кунлик қамоқ жазоси билан жавобгарликка тортилиши мумкин.
 
Намойишчилар Путиннинг мамлакатни етарлича бошқара олмаётганидан норозилиги ҳамда унинг раҳбарлигига нисбатан кўпчиликда ғазаб борлигини таъкидлашган.
 
Уларнинг фикрича, президент Путин бошқарувда хато ва камчиликларга кўп бор йўл қўяди. Агар буни бошқалар ҳам кўришни истаса,  Алексей Навальнийнинг YouTube’даги саҳифасида виедеофактларни томоша қилишлари мумкинлигига ишора берилган.
 
Москвадаги намойишчилар сони 1000-2000 нафарга етган. Бироқ ҳаво ҳароратининг тушиб кетиши намойишни кенгайтиришга тўсқинлик қилган.
 
Намойишлар Россиянинг Санкт-Петербург ва Владивосток шаҳарларида ҳам ўтказилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Алексей Навальний Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!