Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон агар суд қарори унинг Испанияга қайтишини кафолатласа, дарҳол мамлакатга қайтиб, ҳокимиятни қайта шакллантиришга иштиёқ билдирди.
Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон яна Испанияга қайтмоқчи. Бунинг учун у суд қарорини кутиши ва суд қарор берган тақдирда Каталония парламентига аъзо бўлиб кириши талаб этилади. Бу ҳақда “SKY news” хабар бермоқда.
Конституцион суд жорий йилнинг 30 январь куни ўз мажлисида бу ҳақдаги қарорини беради. Шунингдек, у ушбу сессияда қатнашиш учун рухсат сўради. Мажлис аъзолари вакилнинг четдан туриб мажлис жараёнида қатнашиши мумкин эмаслигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз Карлес Пучдемон Испанияда исён содир этишда айбланмоқда. Агар у Испанияга қайтса, ҳибсга олиниши мумкин.