...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каталонияда раҳбар бўла туриб янги раҳбар тайинланди


17:41, 28.10.2017 Олам
 3 235

Каталониядаги вазиятни ўнглаш мақсадида унинг раҳбарияти лавозимидан озод этилди.

Бугун, 28 октябрь куни Испания расмийлари томонидан Каталония ҳукуматининг вақтинча раҳбари тайинланди.
 
Испания бош вазирининг ўринбосари Сорая Саенц де Сантамария лавозимидан четлатилган Карлес Пучдемон ўрнига Каталония ҳукуматининг (женералитет) вақтинча раҳбари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилди.
 
Хабарда Сантамарияга женералитет раҳбари ва ўринбосарининг кўплаб ваколатлари топширилганлиги айтилган.
 
У минтақа парламенти сайланиб, янги ҳукумат тайинлангунга қадар Каталония раҳбари вазифасини бажариши қайд этилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Каталония Сорая Саенц де Сантамария Карлес Пучдемон Испания 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!