Лойиҳалар иқтисодий жиҳатдан ранг-баранг бўлиб, барчаси аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган.
Лойиҳалар иқтисодий жиҳатдан ранг-баранг бўлиб, барчаси аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган.
Дастлаб, Қашқадарё вилоятида 2018-2019 йилларда туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш режаси тақдим қилинди. Режага кўра, 167 та лойиҳа амалга оширилади. Хусусан, замонавий меҳмонхоналар ташкил этиш, транспорт хизматлари кўрсатиш, дам олиш ва кўнгилочар ҳудудлар ташкил этиш, тарихий-маданий обидаларни таъмирлаш кўзда тутилган. “Ўзбектуризм” компанияси томонидан тақдим этилаётган лойиҳалардан яна бири эко ва этно туризмни ривожлантириш, Амир Темур туғилган масканни туризм масканига айлантиришга қаратилган.
Давлат раҳбари бугун дунёда кўплаб давлатлар бу соҳани ўзлаштириб, катта даромад олаётганини таъкидлар экан, юртимиздаги мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш бўйича топшириқлар берди.
Қолаверса, Тошгузар-Шаҳрисабз-Китоб темир йўлини модернизация қилиш ва электрлаштиришни назарда тутувчи лойиҳа Шаҳрисабз шаҳригача тезюрар поезд қатновини йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама этилди.