...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оқсарой майдонида муҳим аҳамиятга эга музей очилди


13:58, 08.09.2018 Жамият
 2 959

Музей Шаҳрисабз шаҳридаги қайта таъмирланган Маданият саройида жойлашган.

“Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида кеча, 7 сентябрь куни “Мақом музейи”нинг очилиш маросими ўтказилди. Музей Шаҳрисабз шаҳридаги қайта таъмирланган Маданият саройида жойлашган.
 
Ўзбек мақом санъати мумтоз ва замонавий ижро намуналарининг фондини яратиш ҳамда музей ашёлари ва коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини кучайтириш, унинг натижаларини эълон қилиб бориш Оқсарой майдонида жойлашган мазкур музей фаолиятининг асосий вазифалари сирасига киради.


















 
Унда мақом санъатига оид Тошкент-Фарғона, Бухоро-Самарқанд “Шашмақом”, Хоразм ҳудудларидаги ўзига хос мактабларнинг тарихий мусиқа асбоблари, Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти ҳудудларидаги этнографик экспонатлар намойиш этилди. Янги очилган музей, маҳаллий ва хорижлик меҳмонларда катта таассурот қолдирмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мақом музейи Шаҳрисабз Халқаро мақом санъати анжумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар