...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги марказий кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади


13:52, 08.09.2018 Жамият
 4 442

Тошкент шаҳрида автоҳаракат учун ёпиладиган кўчалар рўйхати билан танишинг.

Эртага 9 сентабрь куни Ёшлар иттифоқи томонидан Мустақилликнинг 27 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик марафони” ташкиллаштирилади.
 
Марафон Яккасарой тумани Глинка кўчасидан бошланади ва Нукус,  Абдулла  Қодирий,  Абай,  Олмазор,  Ислом  Каримов кўчалари орқали ўтиб,  “Пахтакор” стадионида якунланади.
 
Марафон давомида иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 9 сентабрь куни 9:00 дан 13:00 гача қуйидаги кўчалар автоҳаракат учун вақтичалик беркитилади:
 
Глинка кўчаси – Шота Руставели кўчасидан Нукус кўчасигача;
 
Нукус кўчаси – Абдулла Қаҳҳор кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача;
 
Абдулла Қодирий кўчаси – Нукус кўчасидан Абай кўчасигача;
 
Абай кўчаси – Абдулла Қодирий кўчасидан Олмазор кўчасигача;
 
Олмазор кўчаси – Абай кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
 
Ислом Каримов кўчаси – Олмазор кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача.
 
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Сиздан марафон давомида юқорида қайд этилган кўчаларни четлаб ўтишни илтимос қилиб,  вақтинчалик ноқулайликар учун узр сўраймиз”, дейилади Тошкент ИИББ хабарида.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:марафон Тошкент шаҳри ИИББ йўл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар